Live
1
Ўзбек

«Реал» – дунёнинг энг қиммат клуби (Forbes)

Футбол
29 май, 15:47
Машҳур журнал дунёнинг энг қимматбаҳо футбол клублари рейтингини эълон қилди.
«Реал» – дунёнинг энг қиммат клуби (Forbes)
Фото: Getty Images

Бутун дунёга машҳур Forbes журнали энг қимматбаҳо футбол клублари рейтингини чоп этди.

Қаторасига бешинчи йил бу рейтингда «Реал» биринчи ўринни эгаллади, 2025/2026-йилги мавсумини совринсиз якунлаган Мадрид клуби 9,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринда «Барселона» жойлашган, унинг баҳоси 7,5 миллиард доллар. Учликни «Манчестер Юнайтед» якунлаб берди – 7,2 миллиард доллар.

Кейинги ўринларда «Ливерпуль» (6,2 миллиард доллар), «ПСЖ» (5,8 млрд), «Бавария» (5,7 млрд), «Манчестер Сити» (5,5 млрд), «Арсенал» (5,4 млрд), «Челси» (4,2 млрд) ва «Тоттенҳэм» (3 млрд) жойлашган.

Эътиборли жиҳати, ТОП-10да 6 та инглиз клуби мавжуд, аммо барибир икки етакчи Ла Лига грандлари ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар