Хорватия футбол иттифоқи (HNS) ўзининг расмий сайтида Златко Даличнинг миллий жамоа бош мураббийлиги лавозимидан кетганини эълон қилди.
Шу тариқа, 59 ёшли мутахассис қарийб тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг миллий жамоани тарк этди.
«Камтарона келиш. Унутилмас саёҳат. Мағрур хайрлашув. Барчаси учун — ғалабалар, ютуқлар, саралашлар, медаллар, бирлик, ҳурмат ва Хорватия учун майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам курашишга бўлган чексиз садоқатингиз учун раҳмат. Натижалар сизнинг мураббийлик фазилатларингиздан далолат беради. Ўйинчилар, ходимлар ва рақиблар томонидан қозонган ҳурматингиз эса сизнинг қандай инсон эканлигингиздан далолат беради», — дейилади федерация баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Далич Хорватия миллий жамоасини 2017 йилнинг октябр ойида қабул қилиб олган. Унинг бошчилигида жамоа 2018 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг бронза ва 2023 йилги Миллатлар лигасининг кумуш медалларини қўлга киритди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади