Лука Модрич 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам миллий жамоадаги фаолиятини якунламасликка қарор қилди.
Хорватия мусобақанинг 1/16 финалида Португалияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди. Шундан сўнг бош мураббий Златко Далич ўз лавозимини тарк этди.
Tportal нашри 24sata манбасига таяниб хабар беришича, 40 ёшли яримҳимоячи камида яна бир йил давомида миллий жамоа сафида ўйнашни давом эттиришга қарор қилган. Шунингдек, унинг «Милан»да ҳам қолиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, хорватлар сардорининг бу қарорига Славен Биличнинг бош мураббий этиб тайинланиши эҳтимоли таъсир кўрсатган. Модрич айнан Билич бошчилигида 2006 йили Хорватия миллий жамоасида дебют қилганди.
Модрич Хорватия миллий жамоасида ўйнашда давом этади — манба
Футбол
10 июл, 01:25
Бунга Биличнинг бош мураббий этиб тайинланиши эҳтимоли таъсир кўрсатган.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади