Live
1
Ўзбек

Рафиня: «Мен ҳақимда ёзаётган айрим журналистлар ёлғон ёзаяпти»

Футбол
7 май, 11:34
«Барселона» вингери кетиши ҳақидаги миш-мишларга кескин муносабат билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рафиня: «Мен ҳақимда ёзаётган айрим журналистлар ёлғон ёзаяпти»
Foto: Getty Images

«Барселона» футболчиси Рафиня Диас ўзининг клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Барселона»га келганимдан бери, биринчи кунданоқ кетишим ҳақида гаплар чиқмоқда. Менимча, баъзиларга мени бу ерда кўриш ёқмайди, айниқса матбуотга. Бир журналист бор — у шунчаки ёлғон гапиради.

У мен клуб вакиллари билан учрашганим, жамоадошлар билан кетиш масаласини муҳокама қилганим, келажагимга ишончим йўқлиги ҳақида ёзган. Буларнинг барчаси ёлғон.

У ҳар сафар нимадир ёзса, деярли ҳар доим ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатади», — деди Рафиня ESPN'га.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар