Бугун
6
Ўзбек

«ПСЖ» Рафиняга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
27 март, 12:25
Париж клуби бразилиялик футболчи трансферини амалга оширишга тайёр.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«ПСЖ» Рафиняга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафиня «ПСЖ»нинг қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар бразилиялик 29 ёшли футболчининг трансфери учун 100 миллион евродан ортиқ пул сарфлашга тайёр.

Қайд этилишича, агар «Барселона» ушбу келишувга рози бўлса, ўз молиявий муаммоларини ҳал қилиши мумкин.

Бу мавсумда Рафиня клуб сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Бугунги янгиликлар