Бугун
19
Ўзбек

«ПСЖ» Барколя билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи

Футбол
25 декабр, 07:11
«Ливерпул» ва «Бавария» қизиқаётган Бредли Барколя учун «ПСЖ» трансфер эшикларини ёпиб, уни жамоада сақлаб қолмоқчи.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«ПСЖ» Барколя билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи
Foto: Getty Images

«ПСЖ» раҳбарияти франциялик ҳужумчи Бредли Барколяни сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди. Аввалроқ «Ливерпул» футболчига қизиқаётгани ва ҳатто муайян шартлар қўйилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, аммо манбага кўра, парижликлар уни қўйиб юборишни хоҳламайди.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби бўлган «ПСЖ» Барколя билан шартномани 2030 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда. Футболчига «Бавария» ҳамда бир нечта Премер-лига клублари ҳам қизиқиш билдираётгани қайд этилган.

Жорий мавсумда 23 ёшли вингер барча турнирлар доирасида 21 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Бугунги янгиликлар