Ўзбекистон Пролигасида 8-турнинг сўнгги уч ўйини бўлиб ўтди.
Суперлига йўлланмаси учун курашаётган жамоалар беллашувида «Металлург» ўз уйида «Каттақўрғон» билан дурангга имзо чекди.
«Яйпан» Республика ФАдан минимаб ҳисобда устун келган бўлса, «Лочин» аутсайдер БухДУ дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди.
Пролига. 8-тур. 31 май
Металлург — Каттақўрғон 1:1
Голлар: Мирзиёд Миродилов (41) — Сардор Маҳмудов (20).
Яйпан — Республика ФА 1:0
Гол: Жаҳонгир Турсунов (63).
Лочин — БухДУ 4:0
Голлар: Элбек Отақулов (6), Беҳруз Тўраев (62, автогол), Самандар Ўринбоев (76), Абдувоҳид Охтоев (88).
