Бугун
17
Ўзбек

Илҳом Мўминжонов: «Танаффусда 5 ўйинчи олишга мажбурмиз. Сифатли футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилади»

Футбол
31 май, 12:55
«Металлург» устози «Каттақўрғон» билан дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Илҳом Мўминжонов: «Танаффусда 5 ўйинчи олишга мажбурмиз. Сифатли футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилади»
Foto: FC Metallurg
31.05.2026 FT Про Лига Металлург Металлург 1 : 1 Kattaqurgon Kattaqurgon

«Металлург» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Пролига 8-туридан ўрин олган «Каттақўрғон» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бугун 2 очко йўқотдик. Йигитлар ҳаракатиб қилиб, борини беришди. Машғулотларда ишлаганларимизни майдонда кўрсатишга уринишди. Омадимиз келмади.

Умумий оладиган бўлсак, яққол хавфли вазиятларимиз ҳам унчалик кўп бўлмади. Рақиб ҳам ҳимояда тартибли ўйнаганини таъкидлаш зарур. Уларни 1 очко билан табриклайман, лекин барибир биз 2 очко йўқотдик.

Энди 8-тур ўтди. Олдинда ҳали кўп ўйинлар бор. Хатоларни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

Муҳаммадбобур Мўйдиновда жароҳат сабаб ўйин амалиёти йўқ эди. Ҳимояда хатоларга йўл қўйди. Шу сабабли уни эрта алмаштиришга тўғри келди.

Асосий рақиблар бўлган «Орол» ва «Шўртан» 5 очкога илгарилаб кетди. Бироқ ҳали улар билан учрашамиз. Олдинда «Шўртан» билан ўйин кутиб турибди. Танаффусдан кейин эса «Орол» билан икки бор тўқнаш келамиз. Ўйлашимча, катта йўқотиш йўқ. 5 очко фарқ биз учун хавфли албатта, олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилган. Ишлашда, изланишда давом этамиз. Кейинги ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрамиз.

Саидумар Саиднуруллаевнинг захирага олиниши? У мана шу баҳсдан кейин ёшлар миллий жамоаси таркибига йўл олади. Шу сабабли жароҳатдан энди тузалиб, сафга қайтган Комил Тожидиновни кўрдик. Қўшимчасига Саидумар иккинчи бўлимда у қадар фаоллик ҳам кўрсата олмади, шу сабабли уни алмаштирдик.

Давралар оралиғида таркибда ўзгаришлар бўладими? Раҳбарият билан бу мавзуда гаплашганмиз. Ҳали олдинда иккита тур бор. Музокаралар олиб борилмоқда. Яна ўйлаб кўрамиз. Ҳаммаси режадагидек кетса, раҳбарият рухсат берса, таркибни кучайтирамиз. Олдинги чизиқда, яримҳимоя ва ҳужум чизиғида 2-3 эмас, 5 нафар ўйинчи олишга мажбурмиз. Сифатли ўйинчилар ўйин тақдирини ҳал қилади. Мавсум олдидан тайёргарликка вақтимиз камроқ эди. Бор имкониятлардан келиб чиқиб таркибни шакллантирдик. Бироқ чемпионликни кўзласак, яримҳимояга ва албатта, ҳужум чизига футболчи олошимиз керак»,
— дея Мўминжоновнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Металлург Металлург
  • Kattaqurgon Kattaqurgon
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар