Бугун
7
Ўзбек

ПФЛ: «Пахтакор», «Насаф» ва «Навбаҳор» сўнгги 5 йилликнинг энг яхши клублари

Футбол
7 феврал, 11:04
Барқарорлик рейтингига кўра, сўнгги беш йилликда «Пахтакор», «Насаф» ва «Навбаҳор» етакчи бўлди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ПФЛ: «Пахтакор», «Насаф» ва «Навбаҳор» сўнгги 5 йилликнинг энг яхши клублари
Foto: PFL

«Суперлига регламенти»нинг 3.4-банди асосида Профессионал футбол лигаси клублар барқарорлик рейтингини шакллантириб бормоқда. Қайд этилишича, 2027 йилги мавсумдан бошлаб мазкур кўрсаткичлар бир қатор мезонларга бевосита таъсир кўрсатади.

Аввалроқ 2025 йилги мавсум якунлари бўйича рейтинг эълон қилинган бўлиб, унда «Пахтакор», «Насаф» ва «Динамо» клублари дастлабки учликдан жой олганди. «Нефтчи» Суперлигани чемпион сифатида якунлаганига қарамай, клубнинг U-19 ва U-21 чемпионатлари, шунингдек, мамлакат кубогидаги натижалари кучли учликдан ўрин олиш учун етарли бўлмади.

Сўнгги беш йиллик натижаларга кўра ҳам мамлакатнинг энг барқарор икки клуби «Пахтакор» ва «Насаф» бўлиб қолмоқда. Тошкент клуби энг яқин таъқибчисидан 18 очко илгарилаб кетган. Кучли учликни эса «Навбаҳор» якунлаган. Кейинги ўринлардан ОКМК ва «Бунёдкор» клублари жой олган.

Маълумот учун, барқарорлик рейтинги 2026 йилги мавсум якунида яна қайта ҳисоблаб чиқилади. Унда 2021 йилги мавсум натижалари айириб ташланади ва ҳисоб-китоб 2022 йилги мавсумдан бошланади.

Бугунги янгиликлар