Live
2
Ўзбек

Перуда 500 нафардан ортиқ чақалоққа Ҳоланд шарафига исм қўйилди

Футбол
11 июл, 13:46
Норвегиялик ҳужумчининг ЖЧ-2026даги ёрқин ўйини мамлакатда катта қизиқиш уйғотди.
Перуда 500 нафардан ортиқ чақалоққа Ҳоланд шарафига исм қўйилди
Foto: Getty Images

Перуда 500 нафардан ортиқ янги туғилган чақалоққа Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд шарафига исм қўйилди.

Мамлакатнинг шахсни идентификация қилиш миллий рейестри маълумотларига кўра, 468 нафар болага Ҳоланд, яна 91 нафарига эса Эрлинг Ҳоланд исми берилган.

Қайд этилишича, бундай исмлар сони асосан ЖЧ-2026 бошланганидан кейин кескин ошган. Айниқса, Норвегия миллий жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати чоракфиналига чиққач, бу кўрсаткич янада ортган.

25 ёшли Ҳоланд мундиалнинг 4 та баҳсида 7 та гол уришга муваффақ бўлди. У 1/8 финалда Бразилияга қарши ўйинда дубл қайд этиб, Норвегиянинг тарихий натижа қайд этишига катта ҳисса қўшди.

Шунингдек, Перуда 3 402 киши Месси номи билан рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 292 нафари Лионел Месси тўлиқ исмига эга. Бундан ташқари, 1 185 кишига Криштиану Роналду, 1 241 кишига Ламин Ямал, 33 809 кишига эса Неймар шарафига исм қўйилган.

Бугунги янгиликлар