«Вилярреал» яримҳимоячи Даниел Парехо мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, испаниялик футболчи билан хайрлашув маросими Ла Лига 38-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши уй баҳси олдидан бўлиб ўтади.
37 ёшли футболчи «Вилярреал» сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. Ушбу давр мобайнида у жамоа таркибида 269 та расмий баҳсда майдонга тушди ва клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида тўққизинчи поғонадан жой олди.
Парехо «Вилярреал» билан 2020/21 йилги мавсумда Европа Лигаси бош совринини қўлга киритган. Шунингдек, жамоа 2021/22 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси яримфиналигача етиб борганди.