Бугун
1
Ўзбек

«Пахтакор» стадионига VAR тизими қурилмалари ўрнатилди

Футбол
19 июл, 08:46
Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
«Пахтакор» стадионига VAR тизими қурилмалари ўрнатилди
Фото: UzFHM

«Пахтакор» жамоаси стадионига VAR техникаси ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари жадал давом этмоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда «Пахтакор» стадионига VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланган.

«Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболининг халқаро стандартларга мослигини оширишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Бугунги янгиликлар