Осиё футбол конфедерацияси (AFC) Абу-Даби, Дубай ва Доҳа шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган минтақавий Чемпионлар Лигаси беллашувлари кўчирилганини эълон қилди.
Бунга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий можаро сабаб бўлган. Эрон томонидан учирилган снарядлар қўшни давлатларга ҳам тушмоқда, у ерларда АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.
«AFC тез суръатларда ривожланаётган ушбу вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ва барча футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш борасида қатъий позицияда қолади», — дейилади AFC баёнотида.
Ўйинлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши керак эди. Янги саналар ёки ўйинлар ўтказиладиган жой ҳозирча маълум эмас.
Аввалроқ Эрон миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечиши мумкинлиги маълум қилинганди.