«Манчестер Сити» форварди Омар Мармуш ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Исмоил Маҳмуд хабар берди.
Журналист ёзда футболчига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини маълум қилган. Мармуш кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Шунга қарамай, ҳозирда футболчи бор эътиборини «Манчестер Сити» мавсумни имкон қадар муваффақиятли якунлашига қаратган.
Аввалроқ, Мармушга «Тоттенҳэм», «Атлетико» ва «Барселона» томонидан қизиқиш борлиги маълум қилинганди.