«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Миланнинг «Интер» клуби Олмо хизматларига қизиқиш билдираётганди. Шунга қарамай, «кўк-анорранглилар» Данини қўйиб юбормоқчи эмас. Шунингдек, футболчи ҳам клубни тарк этишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 27 ёшли испаниялик футболчи учун «Лейпциг»га 55 миллион евро тўлаганди. Бу мавсум яримҳимоячи барча турнирларда 38 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урган ва 7 та ассист қайд этган.