«Интер» «Барселона» футболчилари Дани Олмо ва Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calcio Mercato хабар берди.
«Кўк-анорранглилар» ҳам Алессандро Бастони трансферида футболчиларни келишувга қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, «нерадзурри» ҳимоячини сотиш масаласини фақат каталонияликлар камида 80 миллион евро таклиф қилган тақдирда муҳокама қилишга тайёр.
«Барселона» эса нархни пасайтириш мақсадида ўз футболчиларидан бирини келишувга қўшиши мумкин. Миланликлар ҳозирда Дани Олмо ва Ферран Торресга алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Олмо майдонда чизиқлар орасида самарали ҳаракат қилиши билан қадрланса, Торрес универсаллиги билан ажралиб туради.
Шунингдек, «Интер»га Жерар Мартин ҳам маъқул келмоқда. Бироқ икки испаниялик футболчидан фарқли ўлароқ «Барселона» ҳимоячини сотиш ниятида эмас.
Аввалроқ «нерадзурри» Бастонини Каталония клубига фақат бир шарт билан қўйиб юбориши маълум қилинганди.