Live
1
Ўзбек

«Интер» Бастонини «Барселона»га фақат бир шарт билан қўйиб юборади

Футбол
26 март, 04:59
Миланликлар футболчини сотиш учун унинг шахсий қарорини кутмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Интер» Бастонини «Барселона»га фақат бир шарт билан қўйиб юборади
Foto: Getty Images

«Барселона» учун «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони трансферини амалга ошириш осон бўлмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Бязин хабар берди.

Манбага кўра, миланликлар етакчи футболчини сотишни истамаяпти ва фақатгина Бастонининг ўзи кетишни сўраган тақдирда трансферни кўриб чиқади.

Шунингдек, «Барселона» футболчини қўлга киритиш учун «Интер»ни қониқтирадиган жиддий молиявий таклиф билан чиқиши керак бўлади.

Тransfermarkt маълумотига кўра, 26 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва яқин орада узайтирилиши ҳам мумкин.

Бугунги янгиликлар