Live
1
Ўзбек

Ҳоланд АПЛ тўпурари, Бруну эса энг яхши ассистент бўлди

Футбол
24 май, 14:47
Давид Райя мавсумнинг энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабони сифатида қайд этилди.
Ҳоланд АПЛ тўпурари, Бруну эса энг яхши ассистент бўлди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Англия Премер Лигасининг 2025/26 йилги мавсумидаги энг яхши тўпурар бўлди.

Норвегиялик футболчи 35 та баҳсда 27 та гол урди. Тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни «Брентфорд» футболчиси Игор Тиаго эгаллади. У мавсум давомида 22 та гол муаллифига айланди.

АПЛнинг энг яхши ассистенти эса «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш бўлди. Португалиялик яримҳимоячи 21 та ассист қайд этиб, лига рекордини ўрнатди.

Дарвозабонлар орасида «Арсенал» посбони Давид Райя энг яхши натижани кўрсатди. Испаниялик футболчи мавсум давомида 19 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Шу тариқа, АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми якунига етди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Арсенал Арсенал
  • Брентфорд Брентфорд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар