Live
1
Ўзбек

Нурмагомедовнинг менежери: «Усмон Топурияни 4 раунд ичида тўхтата олади»

MMA
3 август, 12:20
Менежер Нурмагомедов ва грузиялик спортчи ўртасидаги эҳтимолий жанг юзасидан прогнозини айтди.
Нурмагомедовнинг менежери: «Усмон Топурияни 4 раунд ичида тўхтата олади»
Foto: Getty Images

Ҳабиб Нурмагомедов жамоасининг менежери Али Абдул Азиз Усмон Нурмагомедов Илия Топурияни мағлуб этишига ишонишини билдирди.

«Мен аввал ҳам Жастин Гейжи Илия Топурияни мағлуб этади, дегандим. Энди ҳам айтаман: Усмон Нурмагомедов Топурияни тўрт раунд ичида тўхтатади. Кўпчилик Усманни фақат зарба берувчи деб ўйлайди, аммо унинг кураш маҳорати ҳам ниҳоятда юқори.

Уни деярли ҳеч ким партерга ўтказа олмайди. Агар жанг курашга айланса, у исталган рақибини таслим бўлишга мажбур қила олади. У — аралаш яккакурашлар учун яратилган ҳақиқий жангчи»,
— деб ёзди Абдул Азиз.

1 август куни Усмон Нурмагомедов Арчи Колганни нокаутга учратиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди ҳамда PFL билан тузган шартномасини якунлади.

Бугунги янгиликлар