Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби ҳужумчи Дарвин Нунес мавсум якунида клубдан қўйиб юборишларини сўради. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар футболчининг ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг маошли шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Нунеснинг бу қарорига ўйин вақтининг камлиги, шунингдек, қишда клубга ҳужумчи Карим Бензема келганидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабаб бўлган.
Ҳозир футболчига Туркия клублари томонидан қизиқиш бор, бироқ Дарвин Англия Премер-лигасига қайтишни истамоқда. Футболчи «Ливерпул» сафида уч мавсум ўйнаб, 143 та ўйинда 40 та гол урган.
Нунеснинг «Ал Ҳилол» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Унинг бозор нархи 25 миллион еврога ташкил этади.