Бугун
6
Ўзбек

Нойер «Бавария»да қолади — Романо

Футбол
7 май, 06:44
Дарвозабон билан янги шартнома бўйича музокаралар якуний босқичга етди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нойер «Бавария»да қолади — Романо
Foto: Getty Images

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер клубда яна бир мавсум қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни деярли якунлаган ва келишув якуний босқичда.

Қайд этилишича, мюнхенликлар бошқа дарвозабонларга қизиқиш билдирилаётганига қарамай, асосий режа Нойерни сақлаб қолишдан иборат.

Маълумот учун, Нойер 2011 йилдан буён «Бавария»нинг асосий дарвозабони ҳисобланади ва жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар