Нодирбек Абдусатторов Прага шаҳрида ўтган анъанавий халқаро шахмат фестивалининг Мастерс гуруҳида чемпионликни қўлга киритди.
Бу орқали ўзбекистонлик гроссмейстер ушбу йирик турнирда икки марта чемпион бўлган илк шахматчига айланди. У 2024 йилда ҳам ғолиб бўлганди.
Абдусатторов аввалроқ декабр ойида London Chess Classic, январ ойида эса Tata Steel Chess турнирларида ҳам зафар қучганди.
21 ёшли Нодирбек Прагадаги чемпионликдан сўнг 2780 балл билан дунёнинг топ шахматчилари рейтингида 4-ўринни мустаҳкамлаб олди. Ундан юқорида Магнус Карлсен (Норвегия, 2840), Ҳикару Накамура (АҚШ, 2810) ва Фабиано Каруана (АҚШ, 2795) бор.