Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Депайнинг «Коринтианс» билан шартномаси июлда якунига етади, аммо клуб ҳали ҳам келишувни узайтириш борасида таклиф билдирмаган.
«Энг маъқул паллада биз Депайга таклиф билан мурожаат қиламиз», – деди «Коринтианс» директори Марсело Паз. Ҳозирча эса Мемфиснинг «эшиги» фаолиятини давом эттириш бўйича тушадиган таклифларга очиқ».

Мемфис ўтган мавсумда Бразилия чемпионатининг 23 ўйинда 6 та гол урди ва 3 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Депай 55 та гол билан Нидерландия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.