Марказий ҳимоячи позициясида ўйнаётган Мадриднинг «Реал» жамоаси ёш футболчиси Виктор Валдепенияс ёзги трансфер ойнаси вақтида клубини ўзгартириши мумкин.
Бу ҳақда Diario AS маълумот бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли испаниялик Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби трансфер мақсадига айланган. Немис клуби раҳбарияти ушбу масалага жиддий тарзда киришган – музокаралар ижобий руҳда ўтмоқда.
Валдепенияс «қаймоқранглилар»нинг асосий жамоаси сафида 2025 йил декабр ойида дебют қилганди. «Алавес»га қарши ўша дебют ўйини асосий жамоа либосидаги ягона баҳс бўлиб турибди.
Transfermarkt портали «Реал» тарбияланувчисининг актуал трансфер нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.