Live
4
Ўзбек

Неймарнинг «Сантос» ихтиёрига қачон қайтиши номаълум

Футбол
8 июл, 10:14
Аввалроқ футболчининг отаси ижтимоий тармоқларда ўғлини фаолиятини якунламасликка чақирганди.
Неймарнинг «Сантос» ихтиёрига қачон қайтиши номаълум
Фото: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг оиласи билан АҚШда қолган. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчи «Сантос» ихтиёрига қайтиш бўйича жамоа раҳбарияти билан келишмаган. Футболчи камида 10 кун давомида оиласи билан таътилда қолиши кутилмоқда.

Манбага кўра, «Сантос» клуби Неймарнинг вакиллари билан музокаралар ўтказиш ниятида, бироқ учрашув санаси ҳали аниқланмаган. Клубда Неймар Бразилия миллий жамоасининг турнирдан чиқиб кетганидан сўнг ўзига келиб олишини кутишмоқда.

Қайд этилишича, бу мундиал унинг учун жаҳон чемпионатларидаги фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Аввалроқ футболчининг отаси ижтимоий тармоқларда ўғлини фаолиятини якунламасликка чақирганди.

Бразилия 1/8 финалда Норвегияга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Неймар турнирда иккита ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сантос Сантос
Бугунги янгиликлар