«Нефтчи истеъдодли ҳужумчи, Ўзбекистон U-17 жамоаси аъзоси Нурбек Сарсенбаев билан шартномани расмийлаштирди. Бу ҳақда фарғоналиклар матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Нурбек Сарсенбаев 2008 йилнинг 27 сентябр куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини 2023 йилда «Орол» жамоасида бошлаган.
2025 йилдан Нукуснинг Пролигадаги яна бир вакили «Жайҳун» клуби аъзоси сифатида фаолият юритиб келди.
Бу йил 17 ёшлилар ўртасида Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида Ўзбекистон (U-17) жамоаси шарафани ҳимоя қилган Нурбек Сарсенбаев олтин медални қўлга киритиб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Аввалроқ «Нефтчи» Кожони «Истиқлол»дан ижарага олиш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.