Live
2
Ўзбек

«МЮ» ижрочи директори Фернандешнинг келажаги ҳақидаги гапирди

Футбол
5 июн, 07:19
«Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Омар Берадда жамоа сардори ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«МЮ» ижрочи директори Фернандешнинг келажаги ҳақидаги гапирди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Омар Беррада жамоа сардори Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик яримҳимоячи, эҳтимол, Англиядаги энг ёрқин мавсумини ўтказди. «Қизил иблислар» етакчиси Премер-Лигада бир мавсум давомидаги голли узатмалар сони бўйича рекордни янгилашга муваффақ бўлди (21).

«Бруну – фантастик сардор, мутлақо фантастик. Албатта, уни қолишини истаймиз. У бу мавсумда ажойиб ўйин кўрсатди, лекин, янада муҳимроғи, у барчага етакчи сифатида қанчалик кучли эканлигини кўрсатиб қўйди. Одамлар унинг майдон ташқарисида ўзини қандай кўрсатишини билишмайди. Шубҳасиз, у алоҳида эътирофга лойиқ», – дея Берраданинг сўзларидан иқтибос келтирди centredevils.

Маълумот учун, Бруну Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар