Аммо Bloomberg News агентлигининг маълумотига кўра, бу тез орада давр ўз якуинга етиши мумкин.
Глейзерлар ҳукмронлиги мобайнида клуб 5 маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритди ва 3 марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнади, 2008 йилда бош совринни қўлга киритди. Аммо бу муваффақиятлар 2013 йилгача бўлган биринчи даврда содир бўлиб, клубни сэр Алекс Фергюсон тарк этгач кўп нарса ўтмишда қолди. Сўнгги йилларда вазият анча ёмонлашган.
Шунинг учун ҳам Глейзерлар оиласининг баъзи вакиллари клуб акцияларини сотиш тўғрисида ўйламоқда. 2024 йилда улар клуб акцияларининг 29%ни Жим Рэтклиффга сотди, ҳозир эса назорат пакетини ҳам йўқотишлари мумкин.
Таъкидлаш жоизки, миш-мишлар «МЮ» акцияларининг Англия биржасида етти фоизга тушиб кетишига олиб келди.
Ўз навбатида клуб вакиллари бу масала юзасидан бирор бир изоҳ беришни истамаган.