«Эвертон» яримҳимоячиси Жеймс Гарнер «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» 25 ёшли футболчини сотиб олишга тайёр. Унинг трансфери учун 30 миллион евро сарфлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гарнер «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022 йилга қадар «қизил иблислар» сафида ҳаракат қилган.
Футболчининг «ирислар» билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бу мавсумда у барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Гарнернинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.