«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лигадаги бўлажак ўйинда ҳужумчи Винисиус Жуниорни захирада қолдиришга қарор қилди. Бу футболчига бўлган ишонч пасайганидан эмас, балки янада мотивация бериш, уни энг яхши ҳолатига қайтариш усули сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.
26 ёшли бразилияликнинг ўйинида пасайиш кузатилаётгани фонида мураббий ундан янада фаол ва самарали ҳаракатларни кутиб, шу билан бирга футболчининг ўз кучига бўлган ишончини сусайтирмасликни мақсад қилган.
Манбага кўра, режа шундан иборатки, Винисиус 8-тур доирасидаги «Вилярреал»га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга тушади. Кейинги ўйинларда эса яна асосий таркибдан жой олади.
Мураббийлар штаби олдидаги асосий мақсад — футболчи «Барселона»га қарши принципиал баҳс, яъни «Эл класико»га қадар ўзининг оптимал спорт формасини тиклаб, ўйинга максимал даражада тайёр ҳолда етиб боришини таъминлаш.
Бу мавсумда Винисиус мадридликлар сафида 8 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Моуринио Ла Лиганинг навбатдаги ўйинида Винисиусни захирада қолдиради
Футбол
4 октябр, 12:56
4
Бунга сабаб ишонч пасайгани эмас.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади