Бугун
27
Ўзбек

Миллатлар Лигасидаги ғолиблик ёки 1000 та гол? Роналдудан қай бири муҳимлигини сўрашди

Футбол
23 сентябр, 13:51
    24
Португалиялик ҳужумчи миллий жамоада янги давр бошланганини айтди.
Миллатлар Лигасидаги ғолиблик ёки 1000 та гол? Роналдудан қай бири муҳимлигини сўрашди
Foto: Getty Images

Криштиану Роналдудан у учун Миллатлар лигасида ғолиб чиқиш ёки 1000 та гол уришдан қай бири муҳимроқлигини сўрашди.

«Иккаласи ҳам. Мақсадим — ҳар иккисига ҳам эришиш. 1000 та гол ҳам, Миллатлар лигасидаги ғалаба ҳам.

Бу янги давр ва Мартинеснинг ишини ҳам юқори баҳолаш керак — у бегона мамлакатда ишлаётганига ва унга нисбатан билдирилган барча танқидларга қарамай, ўз ишини яхши давом эттирди.

Энди бизни Жорже Жезуш бошқармоқда. Уни ҳамма яхши билади ва ишончим комилки, ҳаммаси жойида бўлади»,
— деди Португалия миллий жамоасининг 41 ёшли ҳужумчиси.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

24 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар