«Мен оилам билан Майамининг нисбатан тинч қисмида истиқомат қиламиз, бу ерда ҳаёт чинакамига американча, одамлар ўзлари истаганча яшашади ва футболга ортиқча эътибор беришмайди. Барселонада одамлар менга ўрганиб қолганди. Сабаби мен деярли Барселонада туғилдим, ҳаётимнинг асосий қисмини ўша ерда ўтказдим. Доим деярли бир хил жойларга борардим, одамлар мени мунтазам равишда кўрар ва бу одатий ҳолга айланган эди.
Бу ердаги ҳаётимиз эса маълум чегаралар асосида қурилган. Биз болаларга, уларнинг кун тартибига мослашишга уринамиз, ҳаётининг бир бўлаги бўлишга ҳаракат қиламиз. Мисол учун мактабдаги дарслардан кейин биз машғулотга борамиз», — дея Месси сўзларидан иқтибос келтирди Ole.