«Реал» ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳатлари сабаб фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес хабар берди.
Франциялик футболчи «Эспанёл»га (2:1) қарши баҳсда жароҳат олганди. Текширувлар натижасидан сўнг франциялик футболчи бир йилгача майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тинимсиз жароҳатлар фонида 31 ёшли футболчи бутсаларини михга илиш эҳтимоли бор. Футболчи сўнгги икки мавсумнинг ўзида у «Реал»нинг 51 та ўйинини ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, Ферланнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027/2028 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.