«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг келаси бош мураббийи борасидаги миш-мишларни янада кучайтирди. Маълум бўлишича, у ижтимоий тармоқларда Жозе Моуринионинг Мадрид клубига қайтиши ҳақидаги постга лайк босган.
Ушбу ҳолат испанияликлар орасида мураббий алмашинуви эҳтимоли ҳақида янги муҳокамаларни бошлаб берди. «Реал»да ушбу мавсум натижалари фонида Алваро Арбелоанинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Қайд этиш жоиз, Моуринио аввал ҳам «Реал»ни бошқарган ва 2010–2013 йиллар оралиғида жамоа билан Ла Лигада рекорд 100 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритган. Ўша даврда Криштиану Роналду фаолиятининг энг самарали босқичларидан бирини ўтказган эди.
Манбаларда Мбаппенинг ушбу ҳаракати португалиялик мутахассис билан ишлашга ижобий қараш сифатида талқин қилинмоқда. Бу эса Арбелоанинг позициясига босимни янада кучайтириши мумкин.
Мураббийнинг ўзи эса вазиятга қисқа изоҳ берди: «Лайклар мени қизиқтирмайди. У кимни хоҳласа, ўшани ёқтириши мумкин», — деди Арбелоа ESPN нашрига.