Мадриднинг «Реал» жамоасида мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Унга кўра, Килиан Мбаппе қаторасига иккинчи йилда ҳам «қироллик» клубида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди.
Франциялик ҳужумчи мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра ғалаба қозонди.
Якунланган мавсумда Килиан Ла Лига доирасида 31 та ўйинда 25 та гол уриб, лига тўпурарига айланди.
Шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам 15 та гол уриб, тўпурар бўлди.
Аввалроқ Килиан Ла Лиганинг энг яхши ўйинчиси совринига номзодлар рўйхатига ҳам киритилганди.
