Live
5
Ўзбек

Марселонинг 16 ёшли ўғли «Реал» билан илк профессионал шартномасини имзолади

Футбол
26 январ, 23:30
Энцо Алвес «қаймоқранглилар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Марселонинг 16 ёшли ўғли «Реал» билан илк профессионал шартномасини имзолади
Фото: Real Madrid

«Реал» собиқ ҳимоячиси Марселонинг 16 ёшли ўғли Энцо Алвес мадридликлар билан ўзининг илк профессионал шартномасини имзолади.

Битим шартлари ошкор этилмаган, аммо Энцо «қаймоқранглилар» академияси тарбияланувчиси ҳисоблангани сабабли келишув узоқ муддатли бўлиши кутилмоқда. Ёшига қарамай, Алвес «Реал»нинг 18 ёшгача бўлган ёшлар жамоаси сафида ҳаракат қилмоқда ва бу мавсумда 3 та учрашувда майдонга тушишга улгурди.

Маълумот ўрнида, унинг отаси Марсело 2007–2022 йиллар оралиғида «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида у мадридликлар сафида 546 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 104 та ассист амалга оширган.

Аввалроқ Марсело имкон бўлса «Реал»га Педрини олиб келишини айтиб ўтганди.

Бугунги янгиликлар