«Реал» собиқ ҳимоячиси Марсело «Барселона» футболчиларидан қай бирини мадридликлар сафида кўришни исташини айтди.
«Кўпчилик Ламин Ямални танлайди, лекин мен Педрини танлардим. Унда «Реал»га хос хусусият бор», — деди Марсело.
Маълумот учун, 23 ёшли Педри 2020 йилдан бери «Барселона» сафида ўйнаб келмоқда. У шу вақт ичида «кўк-анорранглилар» сафида барча мусобақаларда 221 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган ва 27 та голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Марсело аввалроқ фаолиятидаги энг оғир ўйин қайси бўлганини айтганди.