«Реал» ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Марсело Франциянинг «Нант» клуби раҳбариятида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.
Айни пайтда оғир даврни бошдан кечираётган «Нант»ни 62 ёшли бизнесмен Паулу Тавареш сотиб олишга яқин турибди. Phoenix Sport Invest раҳбари клубни ривожлантириш бўйича ўзининг катта режасини тақдим этган ва тегишли ҳужжатларни ҳам тайёрлаган.
Таварешнинг яқин ҳамкорлари орасида Марсело ҳам бор. Режага кўра, бразилиялик собиқ ҳимоячи «Нант»нинг элчисига айланиши ва клуб раҳбариятида муайян вазифани бажариши мумкин.
Маълумот ўрнида, «Нант» ҳозирда Франция футболининг иккинчи дивизионида иштирок этмоқда. Янги инвесторлар клубни қайтадан юқори даражага олиб чиқишни мақсад қилган.
Марсело эса узоқ йиллар давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилиб, Мадрид клуби билан кўплаб совринларни қўлга киритган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади