Live
1
Ўзбек

Марку Силва «Бенфика» бош мураббийи бўлишга яқин

Футбол
15 май, 05:35
Лиссабон клубининг «Фулҳэм» устози билан музокаралари якуний босқичда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Марку Силва «Бенфика» бош мураббийи бўлишга яқин
Foto: Getty Images

«Фулҳэм» бош мураббийи Maрку Силва катта эҳтимол билан «Бенфика»ни бошқаради.

Лиссабон клубининг португалиялик 48 ёшли мутахассис билан музокаралари анча илғор босқичда.

«Бенфика» янги бош мураббийини келаси ҳафта эълон қилиши кутилмоқда. Ўз навбатида «Реал» ҳозирда Лиссабон клубини бошқараётган Жозе Моуриниони таништириши айтилмоқда.

Маълумот учун, «Фулҳэм» Силва қўл остида Англия Премер-лигасида мавсум тугашига икки тур қолганида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
  • Benfica Benfica
  • Португалия Премер-лигаси Португалия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар