Live
1
Ўзбек

«Реал» келаси ҳафта Моуриниони бош мураббий сифатида таништиради — манба

Футбол
15 май, 05:10
Мадрид клуби португалиялик мутахассиснинг трансфери бўйича «Бенфика» билан келишувга эришди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Реал» келаси ҳафта Моуриниони бош мураббий сифатида таништиради — манба
Foto: Getty Images

«Реал» келаси ҳафта Мадридда Жозе Моуриниони янги бош мураббий сифатида таништиради, деб хабар беради Сorreio da Manhã.

Испания клуби португалиялик мутахассиснинг трансфери бўйича «Бенфика» билан келишувга эришди. Хабарларга кўра, лиссабонликлар товон пули сифатида 7 миллион евро олади.

Моуринио бунгача 2010 йилдан 2013 йилгача ҳам «Реал»ни бошқарган ва жамоа билан Ла Лига ва Испания кубогини қўлга киритган.

Аввалроқ мадридликлар собиқ посбони Икер Касиляс собиқ устозининг «қаймоқранглилар» бошқарувига қайтишини хоҳламаслигини айтганди.

Бугунги янгиликлар