Live
1
Ўзбек

Касиляс: «Моуриниони «Реал»га қайтишини истамайман»

Футбол
12 май, 15:25
Икернинг фикрича, клуб бошқарувига бошқа мутахассис келиши керак.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Касиляс: «Моуриниони «Реал»га қайтишини истамайман»
Фото: Getty Images

«Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касиляс Жозе Моуринионинг «қаймоқранглилар» бош мураббий сифатида қайтишига қарши эканлигини маълум қилди.

«Моуриниога нисбатан менда ҳеч қандай даъво йўқ. Уни юқори даражали профессионал сифатида баҳолайман. Аммо мен уни «Реал»да кўришни истамайман. Ўйлайманки, бошқа мураббийлар менинг орзуимдаги клубда бу вазифани яхшироқ уддалаган бўлардилар. Бу менинг шахсий фикрим. Бошқа ҳеч нарса эмас», — деди Касиляс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Касиляс Моуринио бошқарувида 2010–2013 йилларда ўйнаган. Ҳозирда португал мутахассис «Бенфика» жамоасини бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар