Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигаси янги мавсуми учун кенгайтирилган таркиби маълум

Футбол
3 сентябр, 02:19
Ҳусанов қайдномадан жой олди, Доннарумма ҳам рўйхатда қайд этилган.
«Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигаси янги мавсуми учун кенгайтирилган таркиби маълум
Фото: Manchester City

«Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигаси янги мавсуми учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Унга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов қайдномадан жой олди. Шунингдек, яқинда клубга қўшилган Жанлуижи Доннарумма ҳам рўйхатда қайд этилган. Рико Люис ва Нико О'Рейли каби ҳимоячилар эса Б рўйхатга киритилган.

Дарвозабонлар: Доннарумма, Траффорд, Ортега, Беттинелли.
Ҳимоячилар: Нунеш, Стоунз, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Аке, Аит-Нури.
Яримҳимоячилар: Родри, Ковачич, Нико, Рейндерс, Бернарду Силва, Фоден, Шерки.
Ҳужумчилар: Савио, Доку, Бобб, Мармуш, Ҳоланд.

Бугунги янгиликлар