«Манчестер Сити» «Лилл» яримҳимоячиси Айюб Буадди трансферини Родрининг «Барселона»га сотилганидан сўнг якунлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
18 ёшли футболчи жамоага шу ёзда қўшилиши кутилмоқда. Унинг трансфери 2027 йилга қолдирилмайди.
Маълумот ўрнида, Аюб «Лилл» асосий жамоаси сафида 96 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та ассист амалга оширган.
2026 йилги жаҳон чемпионатида эса яримҳимоячи Марокаш миллий жамоаси сафида 5 та ўйинда иштирок этди ва уларнинг барчасини асосий таркибда бошлади.
Аввалроқ «Манчестер Сити» футболчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади