Бугун
6
Ўзбек

Мак Аллистер айни вақтдаги дунёнинг энг кучли жамоаси номини айтди

Футбол
30 июн, 07:03
Аргентиналик футболчи Париж клубининг имкониятларини юқори баҳолади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Мак Аллистер айни вақтдаги дунёнинг энг кучли жамоаси номини айтди
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ва Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг фикрича, «ПСЖ»ни айни вақтда дунёдаги энг яхши жамоа ҳисобланади.

«Тан олиш керак, «ПСЖ» бугунги кунда дунёнинг энг яхши жамоаси ҳисобланади. Клубда ҳамма нарса бор: жуда интизомли, яхши ўйин кўрсатмоқда, барча футболчилар охиригача ҳаракат қилади. Шахсан мен учун улар энг яхшиси», — дея Мак Аллистернинг сўзларидан келтиради RMS Sport.

Аввалроқ «ПСЖ» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида «Интер Майами»ни мағлуб этиб, чоракфиналга йўл олди.

Бугунги янгиликлар