Пабло Маффео «Валенсия» футболчисига айланди.
Испания клуби 29 ёшли ҳимоячини «Олимпиакос»дан ижарага олганини маълум қилди. Шартномада футболчини сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Журналист Начо Санчис маълумотига кўра, аргентиналик футболчининг тўлиқ трансфери «Валенсия»га 3 миллион еврога тушади.
Ўтган мавсумда Маффео «Малёрка» сафида ўйнаган ва Ла Лига доирасида 31 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган, 2 та голли узатма амалга оширган ҳамда 11 та сариқ карточка олган.
Ҳимоячи «Манчестер Сити» тарбияганувчиси саналади. У фаолияти давомида «Жирона», «Штутгарт» ва «Уэска» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Маффео — «Валенсия» футболчиси
Футбол
21 август, 00:51
Аргентиналик ҳимоячи янги мавсумни ҳам Ла Лигада ўтказади.
Foto: Valencia CF