Франциянинг нуфузли L’Équipe нашри 2026 йилги «Олтин тўп» учун курашда асосий беш фаворитни танлади.
Унга кўра, «Олтин тўп» учун асосий номзодлар — «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн, «Интер Майами» етакчиси Лионел Месси, «Барселона» вингери Ламин Ямал, «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «ПСЖ» футболчиси Усмон Дембеле.
Маълумот ўрнида, Дембеле «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. 2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтади. Бу тарихдаги юбилей 70-маросим бўлади.
Ғолиб FIFA рейтингидаги энг яхши 100 та мамлакат вакиллари бўлган 100 нафар журналистнинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади