Live
1
Ўзбек

Ла Лига клублари қаторасига иккинчи ЕЧЛ финалига чиқолмади

Бошқа спортлар
6 май, 08:50
Эътиборлиси, испан жамоалари аввалги 11 мавсумда 7 бор финалда ўйнаб, уларнинг барчасида чемпион бўлганди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ла Лига клублари қаторасига иккинчи ЕЧЛ финалига чиқолмади
Foto: Getty Images

Испан клублари кетма-кет икки йилдан бери УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмаяпти.

Бу мавсумда яримфиналгача етиб келган Ла Лиганинг сўнгги вакили — «Атлетико» меҳмонда «Арсенал»га ютқазиб, (0:1, биринчи ўйин – 1:1) мусобақадан чиқиб кетди.

Бунгача испан жамоаларидан «Барселона» («Атлетико»га мағлуб бўлган – 0:2, 2:1) ва «Реал» («Бавария»га ютқазди – 1:2, 3:4) чоракфиналда турнир билан хайрлашганди. «Атлетик» (29-ўрин) ва «Вилярреал» (35-ўрин) эса умуман плей-оффга чиқа олишмаганди.

Эътиборлиси, аввалги 11 мавсумда испан клублари 7 марта финалда ўйнаб, барчасида ғалаба қозонишганди: 6 марта «Реал», 1 бор «Барселона».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар