Бугун
20
Ўзбек

«Кубок сизларга эмас, ҳакамга топширилиши керак эди» – Эрон миллий жамоаси ҳимоячиси CAFA финалидаги ҳакамликни танқид қилди

Футбол
9 сентябр, 09:42
Остон Ўруновнинг жамоадоши унинг сурати остида изоҳ қолдирди.
«Кубок сизларга эмас, ҳакамга топширилиши керак эди» – Эрон миллий жамоаси ҳимоячиси CAFA финалидаги ҳакамликни танқид қилди
Фото - Варзеш

CAFA-2025 финали доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувидан (1:0) кейин форслар ҳимоячиси Муҳаммад Ҳусейн Каънони финални бошқарган қирғизистонлик ҳамда ВАРдаги тожикистонлик ҳакамларни танқид қилди.

Эрон миллий жамоасининг 31 ёшли ҳимоячиси дастлаб финалдан кейин микст-зонада эронлик журналистлар билан суҳбатда финални бошқарган Қирғизистон ва Тожикистондан таклиф этилган ҳакамларни танқид қилиб, финалда улар «энг яхши ўйинчи бўлганини» айтиб ўтди.

Финалдан кейин эса Каънони билан «Персиполис»да бирга тўп сураётган Остон Ўрунов CAFA кубоги билан суратини инстаграмдаги саҳифасига жойлагач, эронлик футболчи пост остида ҳакамларни яна бир бор танқид қилди:

«Кубок сизларга эмас, ҳакамга топширилиши керак эди», - дея изоҳ қолдирган Муҳаммад Ҳусейн Каънони.

Эслатиб ўтамиз, учрашувни қирғизистонлик Нурзатбек Абдикадиров бошқарган бўлса, ВАР ҳаками ва ассистенти сифатида тожикистонлик Саъдулло Гулмуроди ва Исмоил Нуралиев ишлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон 13 йилдан кейин Эрон устидан ғалабага эришди.

Бугунги янгиликлар