Live
3
Ўзбек

CAFA. Ўзбекистон миллий жамоаси Эронни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди

Футбол
8 сентябр, 13:22
Оғир ўтган беллашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.
CAFA. Ўзбекистон миллий жамоаси Эронни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди
Фото: ЎФА

Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнирининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон билан куч синашиб, асосий вақтда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қўшимча бўлимларда эса ўзбекистонлик футболчилар рақибидан устун келди — 1:0. Ягона голга Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон мусобақанинг олтин медалларига эга чиқди. Амир Ғаленойи бош мураббийлигидаги Эрон эса 2-ўрин билан чекланадиган бўлди.

CAFA Nations Cup-2025. Финал
8 сентябр. Тошкент
Ўзбекистон – Эрон 1:0
Гол: Алижонов 119.

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов (35. Владимир Назаров, 54), 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Отабек Шукуров (6. Акмал Мозговой,80), 9. Одил Ҳамробеков ( 8. Жамшид Искандеров,80), 14. Элдор Шомуродов, 19. Азиз Турғунбоев ( 21. Игорь Сергеев, 46), 22. Аббос Файзуллаев, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 27. Дилшод Комилов (30. Алибек Давронов,101), 31. Руслан Жиянов (11. Остон Ўрунов, 46).

Бугунги янгиликлар