«Кристал Пэлас» клуби «Челси» ҳимоячиси Аксел Дисасини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар берди.
Манбага кўра, «бургутлар» Максанс Лакруа ўрнини айнан 27 ёшли Дисаси билан тўлдирмоқчи. «Челси» яқинда франциялик ҳимоячи сотиб олганди.
Аксел фаолияти давомида «Париж», «Реймс» ва «Монако» клубларида тўп тепган. У 2023 йилдан буён «кўклар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Дисаси ўтган мавсумни «Астон Вилла»да бошлаган, кейинчалик «Вест Ҳэм»га ижара асосида йўл олганди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.